Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 241 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорлар муаммоси ўрганилди

×

 2023-09-13 20:56:07    89

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва масалаларини бевосита ўрганиш ҳамда ҳал қилиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар ва ишчи гуруҳлар томонидан мунтазам равишда тадбиркор билан учрашувлар ташкилланиб, мавжуд масалалар ижрога қаратиб борилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг янги ташкил этилган тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишувида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди. 

"Фаровон келажак" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Sicilia black gold” янги корхонаси шу йили давлат рўйхатидан ўтиб, ўз фаолиятини йўлга қўйди. Лойиҳани амалиётга жорий этиш учун шу кунгача 200 минг АҚШ долларига тенг инвестиция йўналтирилди.

Корхонада қурилишда ишлатиладиган безакли тошлар ҳамда пардозбоп пенополиуретан маҳсулотлари дастлабки синов тариқасида ишлаб чиқарилмоқда. Бунинг учун янги корхонага Хитой ускуналари ўрнатилиб, жараёнлар давом этмоқда. 

Шунингдек айни корхонада пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Корхона ривожи, лойиҳалар самарадорлиги кўрсаткичлари билан яқиндан танишган туман ҳокими тадбиркорнинг мавжуд муаммолари билан ҳам қизиқди. Корхона таъсисчилари томонидан кўзланган лойиҳаларни тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш учун паст кучланишли электр узатиш тармоғини юқори кучланишлисига алиштириш юзасидан амалий ёрдам сўралди. Туман ҳокими шу жойнинг ўзида туман электр таъминоти корхонаси мутасаддиларига мазкур муаммони қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.