Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қатағон қурбонлари хотираси ёд этилди

×

 2023-09-12 23:41:49    152

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги йўлида мардона кураш олиб бориб, азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон этилган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. 

Жорий йилнинг 31 август санасида ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида давлатимиз раҳбари қатағон қурбонлари яшаган маҳаллаларда уларнинг номлари, фаолиятини муҳрлаб қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур кўрсатмадан келиб чиқиб, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман прокурори Обиджон Собиров ва бир гуруҳ фаоллар ҳамроҳлигида 1931 йилда қатағон қурбонлари бўлган Жўрабой Хамрақулов, Убраимжон Абдурахмонов ва Соттибой Асронқулов каби миллат фарзандлари истиқомат қилган хонадонларда бўлиб, уларнинг авлодлари ҳолидан хабар олинди. Мустабид тузум даврининг бегуноҳ инсонлари хотирланиб ёдга олинди. 

Қайд этилишича, бир қишлоқда истиқомат қилган ҳар уччала марҳум тумандошларимиз ер-сувли мулкдор кишилар бўлганликлари учун ўша вақтда Украинанинг Херсон вилоятига сургун қилинган.

Аждодларининг қатағон давридаги тақдир-қисматлари, ҳаёт ва фаолиятлари ҳақида унинг фарзанд ва набиралари сўзлаб берди.

Учрашувларда юртимизда истиқлол йилларида тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, хусусан, Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимизнинг суюкли фарзандлари номини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этишга қаратилган кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлиги, энг муҳими қатағон қилинганларнинг оқланганлари мустақиллик шарофати билан эканлиги ҳақида сўз борди. 

Туман ҳокими туманимизда истиқомат қилиб, қатағонга учраган ана шундай ҳамюртларимиз тақдири, тинчлик ва истиқлол қадри ҳақида жамоатчиликка айниқса, ёшлар вакилларига кенг етказиш ҳақида мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Ўтганларнинг ҳаққига дуолар қилиниб, эл-юртга, Ватанга, бутун дунёга осудалик, оилаларга фаровонлик тиланди.