Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мавсум илғорларига кўтаринки кайфият улашилмоқда
2023-09-12 23:37:22 134
Айни кунларда барча ҳудудларда бўлгани каби Ўзбекистон тумани далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда.
Терим жараёнларида иштирок этаётган теримчилар ва ҳашарчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида турли тадбирлар ташкилланмоқда. Сектор раҳбарлари, пахта-тўқимачилик кластери ва бошқа мутасаддилар теримчилар ҳолидан мунтазам хабар олиб, уларни муносиб рағбатлантириб боришга эътибор қаратмоқдалар.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари бугун айни мақсадда "Авғон" маҳалласи ҳудудидаги “Одилжон” фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлиб, теримнинг бориши билан яқиндан танишдилар. Теримчилар билан учрашилди.
Жорий мавсумда 18 гектар майдонда пахта етиштирган хўжалик миришкорлари 70 тоннадан зиёд "оқ олтин” хирмонини яратишга астойдил бел боғлашган. Хайрли мақсад йўлида уларга яқин атроф ҳудудлардан кунига ҳашарга чиқаётган 100 нафардан зиёд кўнгилли теримчилар яқиндан кўмакчи бўлишмоқда.
Хўжаликдаги шароитлар билан яқиндан танишган сектор раҳбарлари мавсум фидоийлари билан дилдан суҳбат қурдилар. Ҳалол ва баракали меҳнатларида уларга унум тиланди.
Фаол теримчилар совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан рағбатлантирилди.