Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 188 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна 2 та фермер хўжалиги пахта тайёрлаш бўйича кўзланган маррага олди қаторларда бўлиб эришдилар

×

 2023-09-12 23:32:51    85

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда эрта баҳорда жорий йил ҳосили учун 4 минг 400 гектар гектардан зиёд майдонга эзгу ниятлар билан чигит уруғлари қадалган эди. Айни кунга келиб “Булут текстил” пахта-тўқимачилик кластери билан 162 та фермер хўжаликлари томонидан далаларда етиштирилган мўл ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Жами 16 минг тоннадан зиёд пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, ҳосилни қисқа муддатларда уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш чора-тадбирлари белгиланган.

Пахта терими бошланган дастлабки кунлардаёқ тумандаги илғор миришкорлар бирин-кетин белгиланган пахта тайёрлаш режасини уддалаб, шижоат ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этишмоқда. 

Ана шундай пахтакорлардан “Озодбек Нурбек повонлари” ва “Исмоил ота Увайс ғалласи” фермер хўжаликлари ҳам пахта тайёрлаш режасини туманда олди қаторларда ортиғи бажардилар.

Қолгандарё чўлларида 12,3 гектар ерда пахта етиштирган “Озодбек Нурбек повонлари” фермер хўжалиги шу кунгача 46,8 тоннадан ошиқ ҳосилни териб олган бўлса, “Соҳибкор” ММТП ҳудудида жойлашган “Исмоил ота Увайс ғалласи” фермер хўжалиги 9,6 гектар майдонда бугунга келиб 24,6 тоннадан зиёд “оқ олтин” етиштирди. 

Таъкидланишича, ҳар икки хўжаликларнинг далаларида ҳали ҳосил мўл. Хўжалик аъзолари, илғор кўнгилли теримчилари билан биргаликда терим суръатини пасайтирмай, умумий хирмонга яна мўл ҳиссаларини қўшишмоқчи.

Фермерларнинг эришган ўзига хос зафарлари туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластери мутасаддилари томонидан муносиб эътироф этилди. 

Самимий миннатдорлик ва эзгу тилаклар изҳори билан биргаликда илғорларга миллий урф-одатимизга кўра тўну дўппи кийгазилди ва эсдалик совғалари топширилди.

Туманда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.