Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 209 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик спортчи қиз навбатдаги халқаро мусобақада ҳам ўз матонатини намоён этди: Зиёда Исоқова-Осиё чемпионати бронза медали соҳибаси!

×

 2023-09-11 15:47:32    95

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 7-10-сентябр кунлари Ливаннинг Байрут шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза, жами 11 та медални қўлга киритди. Бу натижа билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 22 давлат орасида 2-ўринни эгаллади.

Қувонарлиси, мазкур нуфузли мусобақада тумандошимиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, бир неча халқаро мусобақалар совриндори Зиёда Исоқова ҳам муваффақиятли иштирок этди. 

Иродали спортчимиз аёллар ўртасидаги баҳсларда -47 кг вазн тоифасида терма жамоа ҳисобига бронза медални тақдим этди.