Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда
2023-09-09 21:53:22 163
Жорий йилнинг 10 апрел кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, 2023-2026 йилларда республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан туман ҳокимлиги ва хусусий шерик “Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ ўртасида тузилган битим лойиҳаси асосида хусусий шерик томонидан тумандаги 150 дан зиёд муассасаларда иситиш, уларга сифатли ва “ақлли” қозонлар ўрнатиш, енгил типдаги қозонхоналарни қуриш тадбирлари бажарилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ана шу тадбирлар самарадорлигини ўрганди. Дастлаб, хусусий шерикнинг омборида заҳира қилинаётган кўмир маҳсулотининг сифати ва миқдори кўздан кечирилди. Қайд этилишича, корхона томонидан омборда кўмир маҳсулоти захираси пешма-пеш жамғарилмоқда. Маҳсулотни белгиланган объектларга сифатли кўмир-брикет кўринишида ҳам етказиб берилиши ҳақида хусусий шерик томонидан маълум қилинди. Айни кунларда корхонанинг 20 дан зиёд бригадалари таркибида 130 нафардан ортиқ ишчи-мутахассислар тумандаги ижтимоий соҳа муассасаларида шу мақсадда хизмат олиб бормоқда.
Шундан сўнг, Охта Тагоб маҳалласидаги 40-давлат мактабгача таълим ташкилоти ва Катта Тагоб қишлоғидаги 37-умумтаълим мактаби каби муассасаларда корхона томонидан айни борада амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Мутасаддилар билан мулоқотда белгиланган барча вазифаларни амалга тадбиқ этишда юқори сифатга эътибор қаратиш, хусусан иситиш учун меъёр бўйича талаб этиладиган кўмир ва электр энергияси харажатларини камида 20 фоизга ва иссиқлик энергияси йўқотишларини 30 фоизга камайтириш каби шартларни эътибордан четда қолдирмаслик ҳақида сўз борди. Шунга оид масалаларда мутасаддиларга зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.