Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Техника-деҳқон қаноти”: дон экишда қатнашадиган техникалар марказлашган ҳолда таъмирланиб, мавсумга шайланди
2023-09-07 18:36:09 158
Ўзбекистон туманида келгуси йил ҳосили учун 5 минг 115 гектар, шундан 1300 гектар очиқ ер майдони, 3815 гектар ғўза қатор орасига кузги бошоқли дон экинларини экиш кўзда тутилган. Айни кунларда белгиланган режа асосида ғўза қатор орасига ғалла экиш ишлари пешма-пеш бажарилмоқда.
Ғалла экиш тадбирларини уюшқоқлик билан сифатли ташкил этиш мақсадида мавсумда қатнашадиган зарурий қишлоқ хўжалиги техникалари дислокация манзилгоҳида марказлашган ҳолда таъмирланмоқда. Бунда 90 та техникалар (шундан 45 таси ер тайёрлаш ва 45 та дон экувчи мосламалари)ни ҳар томонлама соз ҳолатга келтириш тадбирлари фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластери ҳамда туман агроинспекция бўлими каби мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида якуний босқичга кирган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев ҳамроҳлигида бугун ушбу манзилда бўлиб, ташкилланган жараёнлар билан яқиндан танишди.
Муҳандис-техник ходимларга шарт-шароитларни яратган ҳолда техника ва агрегатларнинг сифатли таъмирлаш ишларини ўз вақтида якунига етказиш ва қисқа муддатларда барча техникаларни мавсумга жалб этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.