Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Биринчи терим баракали келди – “Саршох Абдуқодир” фермер хўжалиги Ўзбекистон туманида биринчи бўлиб пахта тайёрлаш шартнома режасини бажарди
2023-09-07 18:32:46 166
Ўзбекистон туманидаги Пахтақайнар ММТП ҳудудида жойлашган Саидахмад Муродов раҳбарлигидаги “Саршох Абдуқодир” фермер хўжалиги деҳқонлари туманда биринчи бўлиб йиллик пахта тайёрлаш режасини бажарди.
24 гектар майдонда “оқ олтин” етиштирган хўжалик аъзолари давлатга 96 тонна юқори сифатли ҳосил топширди. Режа биринчи теримдаёқ 103 фоизга ортиғи билан уддаланди. Эътиборлиси, ҳали дала майдонида биринчи терим ҳосили мўл бўлган фермер хўжалиги ҳар гектаридан ўртача 49 центнердан ҳосил олмоқда.
Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, “Булут текстил” пахта-тўқимачилик кластери ва қишлоқ хўжалиги масъуллари ҳамроҳлигида илғор фермерни самимий қутлади.
“Вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар ва самарали меҳнат туфайли фермернинг бугун юзи ёруғ бўлиб турибди. Қолган миришкорларимизга ҳам ана шундай зафарлар насиб қилиб, хирмонлар юксалаверсин”, дея тилак билдирди туман раҳбари.
Туман ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластери томонидан фермер хўжалигининг бу ютуғи мамнуният билан эътироф этилиб, ғолиб фермерга эсдалик совғалари топширилди.