Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”: юқори ўнлик
2023-09-05 11:24:35 158
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми доирасида Ўзбекистон тумани бўйича 243 та таклиф тасдиқланиб, айни кунларда мазкур ташаббуслар учун овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Келгусида ғолиб топилажак таклифларни молиялаштириш учун эса жами 6 млрд 592 млн сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.
Туман бўйича жамоатчилик томонидан киритилган ва ҳозиргача энг кўп овоз тўплаган 10 та таклиф билан танишинг (5 сентябрь, 11:20 ҳолатига):
“Қумбости” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш – 8 минг 516 та овоз;
“Тинчлик” МФЙ Пастки Товуш қишлоғи ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш – 7 минг 987 та овоз;
“Оқмачит” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш – 7 минг 429 та овоз;
“Қайнар” МФЙ Охунқайнар қишлоғи ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш – 7 минг 143 та овоз;
“Тинчлик” МФЙ Тепа Товуш маҳалласи ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш – 7 минг 84 та овоз;
“Сулаймон” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш – 5 минг 421 та овоз;
“Пасткиқўриқ” МФЙ учун янги бино (маҳалла гузари) барпо этиш – 4 минг 980 та овоз;
“Шодлик” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш – 4 минг 426 та овоз;
4-давлат мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 4 минг 22 та овоз;
73-қишлоқ оилавий пунктини мукаммал таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш – 3 минг 787 та овоз;
Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.