Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қушқўноқлик ўқувчилар ҳам янги ўқув йилини янгиланган мактабда қарши олишади
2023-08-30 23:30:20 157
Бугун Ўзбекистон тумани “Қушқўноқ” маҳалласи аҳолиси учун ҳам катта шодиёна. Гап шундаки, Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги ва янги ўқув йилининг бошланишига ушбу маҳалладаги 20-умумтаълим мактабининг кўркам кўринишга эга бўлган бино-иншоатлари фойдаланишга топширилди.
“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланган билим даргоҳи биносининг бугунги фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, соҳа вакиллари, мактаб жамоаси, маҳалла жамоатчилиги ва ёшлар иштирок этди.
1963 йилда қурилган мактаб 844 нафар ўқувчи ўрнига мослашган. Дастурнинг жорий йил 1-мавсуми доирасида ушбу мактабни мукаммал таъмирлаш, маънан эскирган бино ва иншоатларни кўркам қиёфага келтириш юзасидан илгари сурилган таклиф ҳам ғолиблар қаторидан ўрин олди. 9 мингтадан зиёд овоз тўплаган мазкур ташаббусни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди.
Шу куни меҳмонлар ташаббус натижасида мактабда амалга оширилган ободлик, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Маросим давомида туман раҳбари маҳалланинг барча аҳил жамоатчилигини, мактаб педагог-ходимларини қутлуғ айём ҳамда эзгу саъйи ҳаракат рўёби билан самимий муборакбод этди. Янги ўқув йилида мактаб жамоасига янги зафарлар, ёшларга эса замонавий билим чўққиларини забт этишларига тилаклар билдирилди.
Эндиликда қушқўноқлик 760 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар бир неча кундан сўнг бошланадиган янги ўқув йилини кўркам ва обод тус олиб, кўплаб қулайликлар яратилган жонажон билим масканларида қарши оладиган бўлишди.