Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 245 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мустақиллик шодиёнаси Ўзбекистон туманида кенг нишонланди

×

 2023-08-30 01:05:36    109

PDF yuklash
Chop etish


Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида юртимиз бўйлаб “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган туман байрам тадбири бўлиб ўтди.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган байрамни Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев кириш сўзи билан очди.

Туман аҳлини ва меҳмонларни байрам билан самимий қутлаган туман раҳбари ўз табригида мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадр-қиммати, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги туб ўзгаришлар хусусида сўз юритди. Ўтган давр мобайнида туманда ҳар жабҳада эришилган ютуқлар сарҳисоби билан биргаликда, келгусида ҳудудларни янада ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган аниқ режа ва мақсадлар ҳақида ҳам тўхталинди. 

Шодиёна тадбирида элимиз суйган санъаткорлар, ёш ижодкорлар ижросида янграган она Ватанни, истиқлолимизни мадҳ этувчи қўшиқлар армуғони барчага байрамона кайфият улашган бўлса, таниқли сўз усталарининг чиқишлари даврага файз киритди.

Туман маданият бўлими ходимлари, ёш ва умидли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига байрам қувончини улашди. Жажжи болажонларнинг ўйин-кулгуларга тўла чиқишлари, қувноқ рақслари барча иштирокчилар қалбига олам-олам қувонч бағишлади.

Байрамона безатилган саҳна, безаклар ва кўркамлик, улкан мониторлардаги намойишлар, энг муҳими янада чирой очган ўйингоҳда туман аҳли ва меҳмонлари учун ҳар йилгиданда кўпроқ қулайликлар яратилганлиги тадбир шукуҳига янада кўтаринкилик бахш этди.

Истиқлол тантанаси якунидаги ёрқин мушакбозлик иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият ва бетакрор завқ улашди.