Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўркам мажмуага айланган “Беруний” маҳалласининг янги биноси ҳудуд аҳлига байрам туҳфаси бўлди
2023-08-30 01:01:03 166
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилаётган мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳам янгидан барпо этилган кўркам мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Маҳалладаги бугунги қўшалоқ тантанада туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, берунийликларнинг шодлигу-қувончига шерик бўлди. Туман раҳбари маҳалланинг ёшу-қарисини улуғ айём ва замонавий мажмуа билан самимий муборакбод этди. Кўпчиликка манфаати тегадиган мана шундай кўркам масканларни янада кўпайишига, маҳалла ободлиги, хонадонлар тинчлиги ва оилалар фаровонлигига тилаклар билдирилди.
Давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган мажмуага 1 млрд 200 млн сўм маблағ сарфланди. Бу ерда маҳалла бешлигига барча етарли шароитлар яратилиши билан биргаликда, сартарошхона, 200 ўринга эга ўқув маркази (100 ўринли ётоқхонаси ҳам мавжуд) ҳам ташкил этилди. Маҳалла мажмуасида ташкилланган ўқув марказида нафақат Ўзбекистон тумани, балки қўшни туманлардан ҳам ўқувчилар таҳсил олиб, илк ижобий натижаларга эришишни бошладилар.