Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 195 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сифатли таълим - кучли жамият асоси: Ўзбекистон туманида II Устозлар миллий форуми ўтказилди

×

 2023-08-28 20:40:18    84

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг 2023-2024 ўқув йили олдидан II Устозлар миллий форуми бўлиб ўтди.

“Висол” тантаналар саройида ташкилланган мазкур тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди.

Тумандаги илғор педагоглар, таълим муассасалари раҳбарлари ва соҳа фидоийлари қатнашган форумда ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, туманда таълим тизимини янада ривожлантиришдаги устувор йўналишлар, муҳим вазифалар белгилаб олинди. 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан қутлаб, ўтган ўқув йилида таълим соҳасида эришилган натижалар ва қўлга киритилган ютуқларни эътироф этди. Янги ўқув йили олдидан янги режалар, мақсадлар ва вазифалар ҳақида батафсил тўхталинди. 

Форум давомида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, соҳани ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган фахрий педагоглар, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган таълим муассасалари ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Хушовоз санъаткорларнинг бадиий чиқишлари эса тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.