Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус самарасида буткул янгича қиёфа касб этган болалар боғчаси Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди

×

 2023-08-28 20:35:58    146

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Хотамтой қишлоғида жойлашган 60-давлат мактабгача таълим ташкилоти “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирланиб, истиқолимизнинг 32 йиллиги айёми арафасида фойдаланишга топширилди. 

1978 йилда барпо этилган бинода фаолият кўрсатиб келаётган муассаса инфратузилмасини яхшилаш оид таклиф дастурнинг жорий йилги 1-мавсумида илгари сурилиб, 3 мингтадан зиёд овоз тўплади. Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ эса бу ташаббусни ижрога қаратиш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Масканда олиб борилган қатор бунёдкорлик-таъмирлаш ишлари доирасида кичкинтойлар учун кўплаб қулайликлар яратилди. Эътиборлиси, даргоҳда қўшимча гуруҳлар ҳам ташкил этилиб, жами 200 нафар хотамтойлик болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти яратилди.

Буткул янгича ва замонавий кўриниш олган муассасанинг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, муассаса жамоаси ва маҳалла аҳли иштирок этди. Тадбирда сўз олган туман раҳбари барча йиғилганларни мустақиллик байрами ҳамда янгиланган муассаса бидан самимий қутлади. Ана шундай эзгу ташаббус атрофида бирлашиб, юрт ободлиги учун интилаётган барча фаолларга миннатдорлик билдирилди.

Батафсил: видео