Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик 101 ёшли отахон “Шуҳрат” медали билан тақдирланди
2023-08-28 17:15:05 138
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига мувофиқ 100 ёшдан ошган бир гуруҳ ҳамюртларимиз “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Жумладан, улар орасида Ўзбекистон туманида яшовчи 101 ёшли Турғун ота Маликов ҳам бор.
1922 йилда Даштчўлпон қишлоғида туғилиб, меҳнат фаолиятини 19 ёшида тумандаги жамоа хўжалигида ишчи сифатида бошлаган нуроний узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали хизмат кўрсатган .
1939 йилда Катта Фарғона канали қурилиши бошланганда Турғун ота мазкур сув иншоотининг ҳозирги Қушқўноқ ва Қудаш қишлоқлари ҳудудларидаги қисмини барпо этишда фаол иштирок этган.
1960-1982 йилларда туман матлуботсавдо жамиятига қарашли кўплаб савдо тармоқларида фаолият олиб бориб, нафақага чиққан.
Турғунбой ота юрт ривожи, туман иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш баробарида турмуш ўртоғи билан 7 ўғил ва 1 қизни ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаб, комил инсонлар қилиб вояга етказган.
Ҳозирги кунда 80 нафардан зиёд невара, чевара ва эвараларининг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.
Пиру-бадавлат отахонни юксак давлат мукофоти билан чин дилдан қутлаб, у кишига мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз!