Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди

×

 2023-08-26 20:31:44    155

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, Фарғона вилоятида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон туманида бўлиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимлари, cекторлари раҳбарлари қатнашган тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва хусусий шерик “Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ ўртасида тузилган битим лойиҳаси тўғрисида маълумот берилди.

Хусусий шерикка ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд соз ҳолатида бўлган иситиш қозонларидан фойдаланиш, биринчи босқичда эски ва самарасиз қозонларни алмаштириш ҳамда кейинги босқичларда лойиҳа давомида қолган қозонларни алмаштириш ҳуқуқи берилган бўлиб, шундан келиб чиққан ҳолда тумандаги 153 та муассасаларнинг иситилиши, уларга ўрнатиладиган қозонлар, енгил типдаги қозонхоналар қурилиши жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Эришиладиган ижобий натижалар, самарадорлик кўрсаткичлари тушунтирилди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимлари ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари тўлақонли фаолият кўрсатиши учун масъул ва шахсий жавобгар этиб кўрсатилган Президент қарорига кўра, хусусий шериклар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ижтимоий соҳа объектларининг ички қисмларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида иссиқлик ҳароратини лозим даражада таъминлаш, иситиш учун меъёр бўйича талаб этиладиган кўмир ва электр энергияси харажатларини камида 20 фоизга ва иссиқлик энергияси йўқотишларини 30 фоизга камайтириш, ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистон Республикасида камида бир йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонларни ўрнатиш, ўрнатиладиган иситиш қозонларининг сифатини кафолатлаш ва муддатидан олдин яроқсиз ҳолатга келган иситиш қозонларини ўз маблағлари ҳисобидан янгилаш каби талаблар қўйилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳокими Ўзбекистон туманида олиб борилаётган ишлар мисолида ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш юзасидан ҳудуд раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.