Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Масъулиятли мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон туманида кўргазмали семинар ўтказилди

×

 2023-08-24 21:01:22    155

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари вакиллари, мутасадди ташкилотлар, фермерлар, терим отрядлари масъуллари ҳамда оқсоқоллар иштирок этди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасининг фахрийларидан иборат вилоят ишчи гуруҳи аъзолари "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига қарашли “Қудаш” пахта қабул қилиш масканида бўлиб, мавсумда қатнашадиган техникаларнинг шайлигини кўздан кечирдилар. Пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш мақсадида 200 га яқин ташиш ва пуркагич (ОВХ) каби техникалар, бошқа зарурий ашёлар соз ва тахт ҳолатга келтирилди. 

Шундан сўнг тумандаги “Ўрмонобод” фермер хўжалиги дала шийпонида кўргазмали семинар давом этди. Қуръон тиловати қилиниб, жонлиқ сўйилди. Нуронийлар иштирокида давлатимиз равнақи, юрт тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, ҳосиллар мўл-кўлчилиги, бошланаётган мавсумни хайрли ўтказилиши сўралиб дуога қўл очилди. 

Юқори ҳосилдор бошоқли дон уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ташкил этилди. 

Семинарда мутасаддилар томонидан пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, терим отрядлари ишларини самарали ва намунали ташкил этиш, мавсумда теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш, уларга кунлик иссиқ овқат ташкил этиш, терим пулини ҳар беш кунда тарқатиш, имкониятдан келиб чиқиб кунлик пул тўланишини йўлга қўйиш, мавсумда муносиб иштирок этган теримчиларни пахта-тўқимачилик кластери томонидан қўшимча рағбатлантириш каби масалаларга алоҳида тўхталинди. Ушбу муҳим масалалар юзасидан барча тегишли мутасаддиларга алоҳида масъулиятлар юкланди. 

Пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича зарурий тавсиялар берилди. 

Семинар давомида туманимизда 2023 йилда 4 минг 400 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилаётгани айтилиб, кутилаётган пахта ҳосилдорлиги, кластер ва фермер хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни сифатли ташкил этиш, экин майдонларини фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам келишиб олинди.

Қайд этилишича, туман миришкорлари 2024 йил ҳосили учун 5 минг 115 гектар, шундан 1300 гектар очиқ ер майдони, 3815 гектар ғўза қатор орасига кузги бошоқли дон экинларини экишни мақсад қилган.

Семинар якунида, пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этиш мақсадида тузилган 100 та терим отрядлари масъулларига 3 миллион сўмдан пул маблағлари ҳам тарқатилиб, барча фидоийлар учун дастурхон ёзилди.