Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” асосида Каримободдаги қарийб 600 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда (видео)
2023-08-23 18:30:55 126
Ўзбекистон тумани “Каримобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ҳам “Ташаббусли бюджет” дастурида фаол иштирок этиб, ўз таклифларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Мазкур ҳудуд ҳам тумандаги тоза ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги масканлардан бири бўлиб, ушбу кўп йиллик муаммони ҳал этилишида айни дастур самарали ечим бўлди. Шу юзасидан илгари сурилган таклиф маҳалла аҳлининг ўзаро бирдамлигида энг кўп овозлардан йиғди. Натижада, ғолиб таклиф ижроси учун давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Шу кунларда маҳаллада 6000 метр тармоқ тортилиб, сув қувурларини монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда.
Янги тармоқ тортилиб, "Мевазор" маҳалласидаги сув тарқатиш иншоотига уланиши ҳамда лойиҳани тўлиқ ишга туширилиши натижасида маҳалладаги 560 га яқин хонадонга обиҳаёт кириб бориши кўзда тутилган.
Батафсил: видео