Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оила тинчлиги-соғлом муҳит пойдевори
2023-08-23 10:01:36 176
Кеча Ўзбекистон тумани маданият бўлими залида оилавий ажримлар, эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш ҳамда маҳаллаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова, туман Адлия, ФХДЁ бўлими бошлиқлари, ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, имом-хатиблар, отинойилар, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда "Оқила аёллар ҳаракати" етакчилари иштирок этдилар.
Учрашув давомида ҳудудларда оилавий ажримларнинг олдини олиш, бундай салбий ҳолатларнинг асосий омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ёш оилаларга эътиборни янада ошириш каби долзарб масалалар муҳокама этилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.
Оилавий муносабатларга путур етказувчи салбий иллатларга қарши кескин курашишда дахлдор барча масъулларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш, белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ ва зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.