Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман марказий шифохонасининг қабул-диагностика бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қўшимча бино қуриш ишлари бошланди

×

 2023-08-17 23:17:23    169

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми доирасида ғолиб деб топилган ташаббуслар асосида Ўзбекистон туман соғлиқни сақлаш тизими ривожи билан боғлиқ жами 3 та лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳалардан бири, туман марказий шифохонаси қабул-диагностика бўлими учун қўшимча хоналар қуриш билан боғлиқ бўлиб, шу тўғрисида жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклиф 4 мингдан зиёд овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритган эди.

Ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда тиббиёт масканида қўшимча бино қуриш ишлари бошланди. 1 миллиард сўмлик лойиҳани амалга ошириш тадбирлари “Замон қурилиш таъмир” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан бажарилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида мазкур қурилиш жараёни билан яқиндан танишди. Мутасаддилар билан мулоқотда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган янги лойиҳани сифатли амалга ошириш, бюджетдан маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, натижадорликка эришиш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳани белгиланган муддатда амалиётга тадбиқ этилиши, яъни бунёд этилаётган қўшимча бинони фойдаланишга топширилиши натижасида қабул-диагностика бўлимида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда янги тизимни тўлақонли ишлашини таъминлаш имконияти яратилади. Бунда қабул-диагностика бўлимида “Emergency department” тизими асосида ташкилланган қўшимча “шок” палатаси – “қизил” зона, кузатув палатаси – “сариқ” зона ва мутахассислар кўриги хоналари – “яшил” зоналари фаолияти кенгайтирилади.