Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖОЙЛАРДА ХУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-08-16 20:29:28 165
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси Ўзбекистон тумани қўриқлаш бўлими маъсуллари томонидан Конизар маҳалласида ИИБ профилактик инспекторлари, фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли муассасалар вакиллари ҳамкорлигида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Профилактик ишлар давомида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланиш тарғиб қилинди. Иштирокчиларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида батафсил тушунчалар берилди.
Ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ойлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тақдим этилди. Бу каби тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.