Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фаоллар йиғилишида бир қатор муҳим масалалар ижроси таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди

×

 2023-08-16 18:12:46    181

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унга туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилди.

Туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этган йиғилишда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган қатор вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Хусусан, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 459-Ф-сон фармойиши асосида белгиланган “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида “маҳалладан хонадонгача” тамойили асосида маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган тадбирлар самарадорлиги, туманда муқобил қайта тикланувчи энергиялардан фойдаланишни кенгайтириш, аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий этишга қаратилган хатлов ишларининг бориши, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, давлат бюджетига солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигини туманда кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш каби масалалар кўриб чиқилди.

Қайд этилган муҳим масалаларни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тармоқ ва маҳаллалар кесимида танқидий-таҳлилий муҳокама этилди. Қатор йўналишларда ижобий натижаларга эришилиши билан биргаликда, айрим масалаларда баъзи тармоқ ва маҳаллаларда оқсоқликка йўл қўйилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Барча даражадаги мутасадди ва фаолларнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрни бор эканлиги туман ҳокими томонидан яна бир бор уқтирилди. 

Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ва барча белгиланган вазифаларни оғишмай адо этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ вазифалар топширилди.