Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” - имкониятлар самараси: Бекободлик ўқувчилар ҳам янги ўқув йилида янги ўқув биносига эга бўладилар

×

 2023-08-15 18:21:26    165

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсуми доирасида Бекобод маҳалласида жойлашган 52-умумтаълим мактаби учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан илгари сурилган таклиф ҳам ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.

5000 тадан кўп овоз тўплаб ўзига хос ғалабани қўлга киритган ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм сарфланиши белгиланди. 

1996 йилда ташкил топган мактабнинг мавжуд 280 ўринли ўқув биноларида ўтган ўқув йилида 430 нафардан зиёд ўқувчилар сабоқ олишди. Уларга 42 нафар педагог устозлар фан, спорт ва тўгарак сабоқларидан таҳсил беришди. 

Дастур доирасида айни кунларда “Бинокор Отабек” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан билим маскани учун 2 қаватли, 120 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу манзилда ҳам бўлиб, таълим даргоҳидаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Қурувчи ва мутасаддилар билан мулоқот чоғида жараёнларда иш сифатини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш билан биргаликда, мактаб ҳудудида умумий ободонлаштириш ишларини ҳам ташкиллаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Қурилиши сентябр ойида якунланиши режалаштирилган янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши натижасида бекободлик ўқувчи ўғил-қизларнинг кўркам ва замонавий шароитларда таҳсилни давом эттириш имконияти яратилади.