Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”да эришилган ғолиблик натижасида Оқтепадаги мактаб учун ҳам қўшича янги ўқув биноси қуришга киришилди
2023-08-15 18:01:49 147
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг манзилли ечими сифатида хизмат қилмоқда.
Дастурнинг жорий йилги биринчи мавсумида эришилган ғолиблик натижасида Ўзбекистон тумани “Оқтепа” маҳалласидаги 24-умумтаълим мактаби учун 120 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда.
Мазкур мактаб 1977 йилда 980 ўринга мўлжаллаб қурилган. Муассасада ўтган ўқув йилида 1450 нафар ўқувчи икки навбатда таълим-тарбия олишди.
Шу боис, “Очиқ бюджет” порталига билим маскани учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан таклиф киритилиб, мактабнинг аҳил жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳлининг фаоллигида ушбу ташаббус 3 минг 500 тадан кўп овоз тўплади. Президентимиз топшириғи асосида эса мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Айни кунларда пудратчи ташкилот қурувчилари томонидан муассаса учун 2 қаватли, 120 ўринли янги ўқув биносини бунёд этишга киришилган.
Билим даргоҳидаги қурилиш ишларининг бориши билан танишган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мутасаддилар ва пудратчи ташкилот масъуллари билан суҳбатда иш жараёни, лойиҳанинг сифат ва самарадорлигини муҳокама қилди.
Мулоқот давомида таълимга йўналтирилган сармоя, ёш авлоднинг қулай ва муносиб шароитларда таҳсил олиши учун амалга оширилган ҳар қандай саъйи-ҳаракат келгусида албатта ўзининг ижобий самарасини бериши ҳақида яна бир бор таъкидланди. Ишларни ташкил этишда белгиланган қурилиш меъёрий қоидалари, юқори сифат ва қулайликка жиддий эътибор қаратиш ҳамда бунёдкорлик ишларини муддатидан кечиктирмасдан якунига етказиш юзасидан масъулларга юзасидан аниқ вазифалар топширилди.