Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Фаровон келажак” маҳалласида “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги самараси: ички йўлларнинг яна 3000 метрдан ортиғи асфальт, 1500 метри эса шағал қопламасига эга бўлди
2023-08-14 12:26:40 151
Фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ислоҳотлар жараёнида жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадларига қаратилган ташаббусли бюджет жараёнлари Ўзбекистон туманида ҳам турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни самарали ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.
Мазкур дастур асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Қатор ижтимоий объектлар, маҳалла ва кўчалар обод бўлиб, кўркам тус олмоқда.
"Фаровон келажак” маҳалласининг ташаббускор аҳли ҳам айни лойиҳада фаол иштирок этиб, натижадорликка эришиб келаётган ҳамюртларимиздан. Дастурнинг ўтган кетма-кет 3 та мавсуми давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилашга оид сурилган ҳар бир таклиф ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.
“Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида эришилган ўзига хос ғалаба натижасида ўтган 2022 йилнинг август ойида фуқаролар йиғинидаги Тўлаш қишлоғидаги 2400 метрдан ортиқ ички йўллар асфальтланиб, равон ҳолатга келтирилган эди. Кейинчалик айни ўша йилги дастурнинг 2-мавсуми доирасида маҳалланинг яна 3000 метр ички йўллари янгича қиёфа касб этди.
Лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсумида ҳам Фаровон келажакликлар ғалабани қўлдан бой беришмади. Маҳалла ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган навбатдаги таклиф ҳам 12 мингтадан кўп овоз йиғиб, лойиҳада ғолиб деб топилди. Бюджетдан ажратилган қарийб 1 миллиард 200 миллион маблағ эвазига маҳалла таркибидаги Юқори Тўлаш қишлоғининг 3 минг 300 метр ички йўллари таъмирланиб, асфальтланди.
Бунёдкорлик ва ободлик ишлари давомида 2-сектор раҳбариятининг бевосита ташаббуси ва маҳалла аҳлининг бирдамлиги билан қўшимча равишда яна 1500 метр ички йўлларга шағал қопламаси ҳам тўшалди.
Дастурнинг жорий йил 1-мавсуми доирасида таклифлари ғолиб деб топилган маҳалла ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг инфратузилмалари яхшиланиб, масканлар обод ва кўркам тус олмоқда.