Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 234 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зинаша маҳалласининг 12 километр ички кўчалари таъмирланиб, шағал ётқизилмоқда

×

 2023-08-14 12:21:30    121

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали эса аҳолига қулайлик яратиш тадбирлари давом этмоқда. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллалар ҳудудларида ободонлаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан айни кунларда тумандаги Зинаша маҳалласининг ёзда чанг, қишда эса лой бўлиб, аҳолига ноқулайлик келтириб чиқарган 12 минг метр ички йўллари таъмирланиб, шағал ётқизилмоқда. 

Маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш тадбирлари туманда давом этмоқда.