Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилди

×

 2023-08-09 22:39:55    157

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш ва бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, спортга, касб-ҳунарга жалб этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 11 апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси жойларда таъминланмоқда. 

Хусусан, маҳаллаларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиб олган ҳолда манзилли ва аниқ мезонлар асосида иш ташкилланяпти. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ўзига бириктирилган, “қизил тоифа”га киритилган имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган бир гуруҳ ёшларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. 

Ёшлар масалаларига дахлдор мутасаддилар ҳамроҳлигидаги йўқловларда туман ҳокими ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолари билан қизиқди. Аниқланган барча масалаларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар белгиланиб, ижрога қаратилди.

Шу куни 5 нафар имконияти чекланган ёшларга ногиронлик аравачаси, бепул дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. 

Сектор раҳбарлари ва ташкилот мутасаддилари томонидан ўзларига бириктирилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш ташкил этиш давом этмоқда.