Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бузуқўрғоннинг мавжуд 4 та кўчасида 6 километр ички йўлларни асфальтлашга тайёрланмоқда
2023-08-09 19:12:10 148
Ўзбекистон тумани "Бузуқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Аҳиллик, Нурафшон, Янгиобод ва Бирдамлик кўчаларида ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилиб, асфальтлашга тайёр ҳолга келтирилмоқда.
Туманда электр, ичимлик суви таъминоти, ички йўллар ҳамда ижтимоий объектлар инфратузилмаларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни иқтисодий-ижтимоий аҳволи энг оғир маҳаллаларда ҳам тадбиқ этишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, ана шундай таснифдаги Бузуқўрғон маҳалласида ҳам манзилли дастур асосида салмоқли ишлар бажарилмоқда.
Маҳалладаги таъмирталаб 6000 метр ички йўлларни созлаш билан биргаликда, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 300 тадан зиёд янги таянч устунлари ва 3 дона янги трансформатор ўрнатиш ҳамда 7000 метрдан зиёд ҳаво тармоқларини тортиш тадбирлари ҳам бошланган. Ушбу ободлик ишларига давлат бюджетидан 4,5 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган.