Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли хонадонларига арзон нархда кўмир етказиб берилмоқда
2023-08-08 18:12:26 165
Ўзбекистон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида табиий газлашмаган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига арзон нархда кўмир маҳсулотлари тарқатилмоқда.
Июл ойининг иккинчи ўн беш кунлигидан бошланган жараён давомида шу кунга қадар 24 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли хонадонларига арзон нархда қарийб 594 тонна кўмир тарқатилди.
Қайд этилишича, маҳаллалар кесимида шакллантирилган рўйхат ва буюртмалар асосида истеъмолчиларга кўмирнинг бир тоннаси арзон нархда 300 минг 300 сўмдан етказиб берилмоқда.
Аҳоли хонадонларига Бешариқ кўмир омборидан арзон нархда кўмир маҳсулотларини етказиб келиш ва тарқатиш ишлари давом этмоқда.