Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-08-08 15:18:02 147
Интернет тармоқларида Ўзбекистон тумани “Қирқкетмон” қишлоғидаги фуқаронинг мурожаати акс этган хабар тарқалди.
Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон тумани бўлими мутахассислари томонидан ҳолат жойига бориб ўрганилди.
Ўрганиш давомида, “Қирқкетмон” МФЙ Боғ кўчасида жойлашган “Қирқкетмон” қабристони олд тарафида жойлашган 85.0 кв.м ер майдони 2023 йил 26-апрел куни “K-САВДО” АТТ орқали аукцион ўтказилган ҳамда “YaTT MOVLONOV ILYOS MANSUROVICH” аукцион ғолиби сифатида қайд этилган.
“YaTT MOVLONOV ILYOS MANSUROVICH” раҳбари И.М томонидан ўзбошимчалик билан 25.4 кв.м ер майдонини эгаллаб олиниб, жами 110.4 кв.м ер майдонига мукаммал қурилиш ишларини амалга ошираётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, фуқаро И.М.га ноқонуний қурилаётган иморатни ўн беш кунлик муддатда бартараф этиш учун огоҳлантириш берилди.