Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли билан мулоқот: туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Қудаш маҳалласида сайёр қабул ўтказди

×

 2023-08-03 09:10:21    112

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси Мирзохид Юлдашев иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида “Қудаш” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Тумандаги корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳам қатнашган қабул давомида маҳалла аҳли вакиллари ўзларини қийнаб келаётган ўнга яқин турли масалалардаги мурожаатларни мутасаддиларга маълум қилишди.

Таъкидланишича, айни мурожаатларнинг 3 тасига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун муддат талаб қилганлиги боис, тегишлича ўз масъулларига йўналтирилиб, ижроси назоратга олинган. Фуқароларнинг баъзи масалаларининг қонуний ечимлари бўйича соҳа мутасаддилари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Сектор раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар давом этмоқда.