Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2023-08-02 15:58:14 165
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи бугун Ўзбекистон туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, вилоят прокуратураси вакили Аҳмаджон Юнусов ҳамда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди. Бу борада шаҳар ва туманларда ташкилланаётган шу каби сайёр қабуллар якунида ишлаб чиқиладиган умумлашган аниқ таклифлар Республика экспертлар гуруҳига йўналтирилиши қайд этиб ўтилди.
Таъкидлаш жоиз, тадбиркорлар, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда ташкил этилган Call-марказнинг 1094 қисқа рақамига ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришлари мумкин, операторлар ⏱ 24/7 режимида қўнғироқларни қабул қилиши белгиланган.