Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хотин-қизлар фаолининг ташаббуси билан маҳаллада ташкил этилган тикувчилик цехи ўз фаолиятини янада кенгайтирди
2023-08-02 09:15:29 350
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш ва тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга кўмаклашиш борасида турли манзилли лойиҳалар амалга тадбиқ этилмоқда. Бунда маҳаллада фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ташаббускорлиги ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тумандаги Дўнгсарой маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаолининг бевосита ташаббуси билан бир муддат аввал қишлоқда янги тикувчилик цехи ташкил этилган эди.
Давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-376-сонли қарори ижроси доирасида ҳудудда касаначиликни ривожлантириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва банд бўлмаган хотин-қизлар сонини қисқартириш мақсадида ташкилланган тикувчилик цехи дастлаб бироз ҳаминқадар шароитда фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ташаббускор аёллар саъйи-ҳаракати билан мазкур цех фаолияти кенгайтирилиб, бу ерда қулай шароитлар яратилди ва унда банд бўлган қишлоқ аёлларининг сони ортди.
Қайд этилишича, ҳунарманд аёл Зилолахон Маҳкамова бошчилик қилаётган масканда айни кунларда 10 нафар аёл-қизлар устоз-шогирдлик анъаналари билан касаначилик асосида миллий ҳамда замонавий кўрпа ва ёстиқ каби маҳсулотларни тикиш билан шуғулланиб келишмоқда.