Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қайқуободда 2500 метрга яқин тармоқ тортиш ишлари тўлиқ бажарилиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш жараёнлари якуний босқичга кирди
2023-07-27 11:48:55 168
Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар жойларда ўз самарасини бермоқда.
Ана шундай лойиҳалардан бири 2390 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Қайқуобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилди. Маҳаллада тоза ичимлик суви таъминоти яхшилаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қарийб 2500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.
Қўшни Мевазор МФЙ ҳудудидаги сув тарқатиш иншоотидан тортиб келинган янги тармоқ қишлоқдаги мавжуд ичимлик суви заҳира ҳовузига уланди. Таъкидланишича, тармоқ орқали сув етказиб бериш синов жараёнлари муваффақиятли ўтган.
Эзгу ташаббуснинг тўлиқ якуний натижасида маҳалладаги 470 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминотини яхшилаш кўзда тутилган.