Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти муҳокама қилинди
2023-07-22 10:37:54 163
Бугун Ўзбекистон туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг жорий йилнинг биринчи ярмига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкилланган йиғилишда туман прокурори Обиджон Собиров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда масалага алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман прокурори, туман ички ишлар бўлими раҳбари ва бошқа мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳудудлар кесимида таҳлилий-танқидий тарзда муҳокама қилинди.
Жиноятчиликни жиловлаш юзасидан белгиланган муҳим вазифаларни тегишли масъул ташкилотларнинг мустаҳкам ҳамкорлигида оғишмай адо этиш юзасидан қўшимча зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.