Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қарздорлик эвазига мулклар хатланмоқда
2023-07-20 18:54:53 140
Одатда, бизда бирор бир каттароқ буюм ёки маҳсулот олишга эҳтиёж бўлсада, ҳамёнимизда унга етарли миқдордаги маблағнинг йўқлиги шаштимизни бироз пасайтиради, бундай ҳолларда эса биз банклардан турли хилдаги кредитлардан бирини олиб, муаммойимизни ҳал этишга ҳаракат қиламиз.
Бир қанча югур-югурлар билан зарур ҳужжатларни жамлаб, шартнома асосида банкдан керакли маблағни оламиз. Қарабсизки, иш ҳал.
Лекин, кредитни қайтаришга келганда эса. Хусусан, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 23.02.2023 йилдаги қарздор "MODERNA CEMENT INDUSTRIES" МЧЖдан ундирувчи “Ипотекабанк” АТБ фойдасига 651.213 АҚШ доллари яъни, 12.04.2023 йилдаги Марказий банк курси бўйича 7 млрд. 436 мдн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 01.06.2023 йилда келиб тушган ва қарздарга суд қарорини ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор томонидан ихтиёрий мудда ичида мавжуд қарздорлик бартараф этилмагани боис, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 17.07.2023 йилда қарздорнинг жамият балансидаги 40 942 QBA давлат белгили "KAMA KMC3041E3" русумли юк автомашинаси, 40 775 UAA давлат белгили "Lacetti 2" русумли, 40 018 HBA давлат белгили “KIA SEDONA” русумли, 40 877 NAA давлат рақамли "TOYOTA LAND CRUISER" русумли автотранспорт воситалари ҳамда юридик манзили бўлган Ўзбекистон тумани, Бекобод МФЙ. Боғи равно кўчаси 77-уйда жойлашган кучмас мулк бино иншоотлари қарздорлик юзасидан рўйхатга олиб хатланди.
Ҳозирда хатланган мулклари бахолаш ва реализация килиш чоралари кўрилмоқда.⚡️Хатланган мулкни аукцион савдога чиқарилгунига қадар қарздор қарзини тўлашига умид қиламиз.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими