Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сочтепадаги мактаб ҳам ташаббус натижасида мукаммал таъмирланмоқда

×

 2023-07-20 11:18:16    193

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йил 1-мавсуми доирасида Ўзбекистон туманидаги таклифлари ғолиб деб топилган 4 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 12 та умумтаълим мактабларида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш, қўшимча янги ўқув биноларини қуриш ишлари белгиланган. 

“Сочтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 47-умумтаълим мактабида ўтган ўқув йилида 600 нафар ўқувчи таълим олди. 

Лойиҳа доирасида мактаб инфратузилмасини яхшилашга оид илгари сурилган таклиф тўрт мингтадан зиёд овоз тўплаб, давлатимиз раҳбарининг қарори асосида ушбу ташаббусни амалга ошириш учун ҳам 1 миллиард 190 миллион сўм маблағ йўналтирилди. 

1991 йилда барпо этилган таълим маскани бино иншоатларини таъмирлаш, бу ерда муносиб шароитларни яратиш ишлари айни кунда қизғин давом этмоқда. 

Режага кўра ўқув биноларининг таъмирталаб том қисмларини тўлиқ янгилаш, бино иншоатларнинг ички, ташқи фасадлари ҳамда синф хоналарини таъмирлаш ва яна кўплаб бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларини бажариш белгиланган.