Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
2023-07-20 09:54:50 163
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан бирлашма раҳбари Хамдамжон Қурбоновнинг ҳисоботи тақдим этилди.
Сарҳисоб йиғилишида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдумалик Юсупов бошчилигидаги бошқарма мутасаддилари, тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Марказий шифохона, унинг бўлимлари ва ҳудудлардаги бирламчи тиббиёт муассасалари фаолияти, касалликлар ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирлар кўрсаткичлари, тиббий кўриклар, дори-дармон таъминоти каби масалалар юзасидан ҳисобот берилди.
Ҳисобот якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан жавоблар қайтарилиб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан ҳам аниқ таклифлар киритилди.