Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича белгиланган устивор вазифаларнинг ярим йиллик сарҳисоби танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди
2023-07-18 22:55:30 170
Бугун Ўзбекистон туман ҳокимлигида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан белгиланган тизим ижроси, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унга туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилди.
Йиғилишда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддилари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб, “Аёллар дафтари” асосида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида бўлим бошлиғи Зулфияхон Саримсоқованинг ҳисоботи тингланди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида айни бўлим ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тумандаги жисмоний имконияти чекланган, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 27 нафарига турли реабилитация воситалари бериш орқали амалий ёрдам кўрсатилган.
Бугунги кунга қадар “Аёллар дафтари” нинг 4-босқичи доирасида рўйхатга олинган 6809 нафар хотин-қизлардан 5985 нафарига олтита тоифа бўйича турли манзилли ёрдамлар кўрсатилди.
Йиғилиш давомида туманда “Аёллар дафтари” асосида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш ва ажрим ҳолатларини олдини олиш каби долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳар бир маҳаллалар кесимида танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди.
Белгиланган вазифаларни оғишмай адо этишда барча мутасаддилар масъулиятини янада ошириш бўйича муҳим тавсия ва топшириқлар берилди.