Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Навбатдаги фаоллар йиғилишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди
2023-07-12 19:07:44 153
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилган йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Асосан, жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси бағишланган йиғилишда, шунингдек яна бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, туманда ноқонуний қурилишлар ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолига деҳқончилик учун экин майдонларидан ижарага бериш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш каби масалалар йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилди.
Кун тартибидан ўрин олган барча муҳим йўналишлар юзасидан тармоқ раҳбарларининг ахборотлари, келгуси чорак якуни бўйича кутилаётган натижаларни таъминлаш юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Туман ҳокими томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантириш, навбатдаги чоракда кутилаётган натижаларга сўзсиз эришиш, ривожланишда ҳеч бир соҳа четда қолмаслигига эътибор қаратиш, давлат дастурлари ва “йўл харита"лари ижросини таъминлашга доир чора-тадбирлар белгилаш зарурлиги таъкидланди. Энг муҳими, ҳар бир тармоқда ижро интизомини кучайтириш, соҳа мутасаддиларини эса шахсий масъулликни янада оширган ҳолда фаолият юритишлари лозимлиги уқтириб ўтилди.
Йиғилиш якуни бўйича туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ижроси илгари сурилган баён расмийлаштирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.