Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида равон йўллар масофаси, кўркам кўчалар сони кун сайин ортиб бормоқда

×

 2023-07-11 17:47:03    144

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида ҳудудлардаги муаммолар бирин-кетин ҳал этилмоқда.

“Очиқ бюджет” дастурида ўз ташаббуслари билан фаол қатнашиб, ғолибликка эришган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўз ижобий ечимини топмоқда.

"Охта Тагоб" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам айни лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсумида ички йўлларни таъмирлашга оид таклифни илгари суришди. Тўпланган 5 мингтадан зиёд овоз натижасидаги ғолиблик ва йўналтирилган 1 млрд 200 миллион сўм маблағ эвазига ҳудуддаги 3 минг метрдан зиёд йўллар таъмирланиб, равон ҳолатга келтирилди. 

Пудратчи ташкилот-“Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан бажарилган амалий тадбирлар самарасида маҳалладаги қишда лой, ёзда эса чанг кўчалардаги қатнов билан боғлиқ аҳолининг дарду-ташвишлари ариди.

Таъкидлаш жоизки, бир муддат аввал айни маҳалланинг 1 минг 700 метрли ички йўллари ҳам давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида асфальтланиб, кўркам тус олган эди.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий жараёнлар, дастурлар ижроси ва бунёдкорлик ишлари айни кунларда туман маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.