Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бир маҳаллада бир қанча ҳаётбахш лойиҳалар рўёби
2023-07-10 20:13:28 149
Ўзбекистон тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳалар самараси қишлоқ одамлари ҳаётида ўз ифодасини топмоқда.
Телов ва Қашқар қишлоқлари йиғин ҳудудидаги масканлардан. Ҳар икки қишлоқдаги жами 300 дан зиёд хонадонда 1200 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Ҳудуд аҳлининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Президентимизнинг 408-сонли қарори ижроси доирасида хайрли лойиҳа тадбиқ этилганига ҳали кўп бўлмади. Қишлоқда янги сув қудуғи қазилиб, сув минораси ўрнатилди. Кўчалар бўйлаб 2 минг метр янги тармоқ дастур асосида тортилган бўлса, қўшимча 1 минг 5 метр тармоқ ётқизишни аҳоли вакиллари ўзаро бирдамлик ва ҳомийлик йўли билан давом эттиришди. Эзгу ташаббус натижасида эса ҳудуддаги 200 дан зиёд хонадонни тоза ичимлик суви таъминотида ижобий ўзгариш бўлди.
Шунингдек, фаол маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги 1-мавсумида бир эмас иккита лойиҳа ғолиблигини қўлга киритишди. Лойиҳа асосида айни кунларда маҳалланинг 3 минг 200 метр ички йўллари равон бўлаётган бўлса, Телов ва қашқарлик 305 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил оладиган 60-мактаб ҳам бюджетдан йўналтирилган 1 млрд 200 миллион сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланмоқда.