Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қўрғончада аҳоли томорқаларини суғориш билан боғлиқ 30 йиллик муаммо ўз ечимини топди
2023-07-08 20:32:48 130
Ўзбекистон туманидаги “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томорқаларини суғориш мақсадида амалга оширилган лойиҳа фойдаланишга қабул қилинди.
Шу муносабат билан маҳалла аҳли иштирокида ташкилланган ўзига хос шодиёна тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди.
Маҳалла ўрамида жойлашган аҳоли хонадонларини суғориш билан боғлиқ ўттиз йиллик муаммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори ижроси доирасида ўз ечимини топди.
Лойиҳа асосида қишлоқдаги аҳоли хонадонлари томорқасини Катта Фарғона каналидан суғориш учун 2 минг 100 метрдан зиёд масофада янги тармоқ тортилди. Каналдан сув олиш учун алоҳида сув иншоати бунёд этилиб, янги сув насоси ва трансформатор пункти ўрнатилди. Маҳалланинг мақбул дея танлаб олинган жойида эса сув тақсимлаш масканлари ташкил этилди.
Сув ўтказиш қобилияти 40 м3/секундни ташкил этувчи ушбу тармоқни қурилиш ишларига жами 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Натижада эса қишлоқдаги 500 дан зиёд аҳоли хонадонлари тармоқларини кўнгилдагидек суғориш имконияти яратилди.
Маҳалла аҳлини ушбу хайрли ташаббус самараси билан самимий қутлаган туман раҳбари ҳудуддаги хонадонларда ҳам бўлиб, лойиҳанинг амалий натижасини кўздан кечирди. Суғориш таъминоти объектини тўлиқ қувват билан доимий ишлашини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилди.