Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус устига ташаббус: Катта Тагобда дастур асосида таъмирланаётган 3 минг 150 метрлик йўлнинг масофаси аҳоли бирдамлиги билан 4 минг метрдан ошиб кетди

×

 2023-07-06 17:16:32    146

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманининг қай бир ҳудуд ва маҳалласига борманг, қурилиш-ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган дастурлар ижроси, ислоҳотлар самараси, тумандаги қишлоқ ва маҳаллалар ободлиги, ҳамюртларимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда.

Катта Тагоб маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ҳам жорий йилнинг март-апрел ойларида ўтказилган “Очиқ бюджет” дастурида иштирок этиб, “энг кўп” овоз тўплаганлардан.

Маҳалла ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган таклиф 7 минг 200 тадан кўп овоз йиғиб, лойиҳада ғолиб деб топилди.

Бюджетдан ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига қишлоқнинг 3 минг 200 метрга яқин ички йўллари таъмирланиб, асфальтланди.  

Шунингдек, жараёнлар давомида ташаббус ортидан янги ташаббусни илгари сурган ҳудуд аҳли ҳомийлик асосида йўлнинг яна 1000 метрдан зиёд қисмини асфальтлашда ўзаро аҳиллик ва бирдамлик намунасини намоён этишди. Ана шундай ташаббускорлик натижасида эса қисқа фурсатлар ичида маҳалланинг жами 4 минг метрдан ортиқ ички йўллари равон ва текис бўлди. 

Бюджет жараёнидаги ўз ташаббуслари орқали маҳаллага ўзгача шукуҳ бағишлаган равон йўллар, кўркам қиёфадан бугун Катта Тагобликлар ўзгача мамнун. Ҳудуд аҳли “Ташаббусли бюджет” жараёнининг навбатдаги босқичида ҳам фаол иштирок этиб, маҳалланинг янада файзи ва ободлигига муносиб ҳисса қўшишни астойдил мақсад қилишган.