Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туюл маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш учун 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилди

×

 2023-07-05 22:05:23    151

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган амалий тадбирлар масканлар ободлиги ва ҳамюртларимиз қувончига сабаб бўлмоқда.

Бунда, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти ва йўл инфратузилмасини яхшилаш каби лойиҳаларни иқтисодий-ижтимоий аҳволи энг оғир маҳаллаларда ҳам ҳаётга тадбиқ этишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай таснифдаги яна бир ҳудуд, 4 минг 100 нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган "Туюл" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам манзилли дастур асосида салмоқли ишлар амалга оширилиши белгиланган.

Хусусан, тасдиқланган дастурга кўра маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 5 минг 700 метр янги ҳаво тармоғи тортилиши, йиғин ҳудудидаги 4 минг метр ички йўллар таъмирланиб, асфальтланиши кўзда тутилган. Туман ҳокимлиги таклифи асосида мазкур бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 

Айни кунларда ушбу хайрли лойиҳа маҳалла ўрами бўйлаб йўлларни созлаш тадбири билан бошланган. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ҳудудда бўлиб, ташкилланган ободлик жараёнлари билан яқиндан танишди. Туман раҳбари қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга мўлжалланган амалий тадбирларни сифатли ва муддатидан кечиктирмасдан бажариш юзасидан соҳа мутасаддиларига зарурий кўрсатмаларни берди.