Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Зафар муборак, Ўзбекистон туманилик ғаллакорлар
2023-07-05 21:59:46 147
Ўзбекистон тумани ғаллакорлари давлатга буғдой сотиш режасини ортиғи билан бажарди.
Туман ғаллакорлари 14 минг 800 тонна ўрнига 15 минг 162 тонна дон топшириб, давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини 102,4 фоизга уддаладилар.
Жорий йил ҳосили учун туманда 164 та фермер хўжалиги томонидан 5 минг 700 гектар майдонга ғалла экилиб, текис униб чиққан буғдой майсалари агротехника қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда парваришланди.
Шартномавий режадан ташқари, етиштирилган ҳосилнинг фермер хўжаликлари тасарруфида қолиши қишлоқ аҳлининг турмуш фаровонлигини юксалишида муҳим аҳамият касб этади.
Туман ғаллачилигидаги бу муваффақият қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг жадаллашганлиги, кластер фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, фермерларнинг моддий манфаатдорлиги, ерга, мулкка эгалик ҳиссининг ошганлиги, замонавий усулларнинг изчиллик билан жорий этилганлиги самарасидир.
Меҳнат зафарингиз муборак бўлсин, Ўзбекистон туманилик ғаллакорлар!