Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
5,1 миллиард сўмлик лойиҳа асосида “Жонобод” маҳалласи инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар бошланди
2023-07-04 19:24:08 136
Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудуд дея белгиланган маҳаллалардан бири, “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида манзилли дастур асосида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари бажарилиши ҳақида аввал маълум қилинган эди.
Манзилли лойиҳага кўра маҳалла фуқаролар йиғинида электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 5,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.
Айни кунларда эса ҳудудни обод этиш ва бу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган хайрли лойиҳа бошланди.
Шу мақсадда йиғин ҳудудидаги Кичик Жонобод маҳалла ўрамига дастлабки босқичда 25 та электр таянчлари келтирилиб, туман энергетиклари томонидан ўрнатилди.
Қайд этилишича, ҳудудга ана шундай 280 дан зиёд янги бетон таянч устунлари ва 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 4000 метрга яқин янги ҳаво тармоғи тортилиши белгиланган.