Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 182 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори ижроси ва ташаббусли бюджет самарасида “Ўқчи дашт” маҳалласининг 6 минг метрдан зиёд ички йўллари равон тус олди

×

 2023-07-03 11:43:23    85

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар аҳоли таклифлари асосида давлат дастурлари билан биргаликда, ташаббусли бюджет каби самарали лойиҳалар асосида тизимли ҳал этилмоқда.

Хусусан, туман аҳолисининг 4 минг нафарга яқин қисмини ўзида қамраган “Ўқчи дашт” маҳалла фуқаролар йиғинининг 3 минг метрдан зиёд ички йўллари давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида асфальтланиб, текис ва равон кўринишга келтирилди. 

Шунингдек, ташаббусли бюджет лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсуми доирасида маҳалла фаоллари томонидан илгари сурилиб, ғолиб деб топилган таклиф самарасида ҳудуднинг яна 3 минг бир юз метрдан зиёд ички йўллари таъмирланиб, асфальт ётқизилди. 

Мухтасар айтганда, қисқа вақт ичида маҳалладаги жами олти минг метрдан зиёд ички йўллар янгиланиб, бу борада йиғилиб қолган кўп йиллик муаммолар барҳам топди.