Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ёшларга байрам табриги
2023-06-30 09:52:36 143
Қадрли йигит-қизлар, Ўзбекистон туманининг азиз ёшлари!
Барчангизни бугун юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган қутлуғ сана, 30 июнь – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти юртнинг етакчи кучи – ёшлар тарбияси, уларнинг ватанпарварлиги, замонавий касбларни эгаллаш даражаси билан чамбарчас боғлиқ.
Бугун юртимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юксак маънавиятли, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг келажаги учун жавобгарлик ва масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда ёшлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган бўлиб, уларнинг таълим олишлари, касб ўрганишлари, бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.
Ёшларимизнинг жисмонан соғлом, маънавий етук инсонлар бўлиб етишишлари учун беш ташаббус доирасида кўплаб ўйингоҳлар ва спорт мажмуаларининг барпо этилаётганлиги, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллашга қаратилган масканларни ташкил этилиши ва ушбу даргоҳларда ҳар томонлама етук, билимдон ва зукко йигит-қизлар сафининг кундан-кунга кенгайиб бораётганлиги фикримиз далилидир.
Албатта, бунга жавобан ўғил-қизларимиз жонкуярлик, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни ҳис қилган ҳолда турли ташаббуслари ва ютуқларини намоён этишмоқда.
Келажагимизнинг азиз бунёдкорлари!
Ишонаманки, сизлар келгусида ҳам ана шу замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз, эришаётган ютуқларингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласизлар.
Сизларни яна бир бор бугунги байрам - ёшлик, шижоат, куч-қудрат ва матонат айёми билан чин қалбимдан муборакбод этиб, ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан зафарлар тилайман! Парвозингиз, интилишларингиз бундан ҳам сарбаланд бўлаверсин!
Шерзоджон ЮЛДАШЕВ,
Ўзбекистон тумани ҳокими