Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида жорий йилнинг илк мавсумида Ўзбекистон туманида ташкилланган мусобақаларнинг 320 нафардан зиёд ғолиб ўғил-қизлари эътироф этилди
2023-06-27 16:43:58 175
Ўзбекистон туманида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2023 йилги илк мавсуми доирасидаги турли спорт мусобақалари ва маданий-маърифий танловларда туман ёшлари фаол иштирок этдилар.
30 июнь-Ёшлар куни арафасида ана шу спорт мусобақалари ва танловларнинг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Висол" тантаналар саройида ташкилланган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари қатнашдилар.
Маросимда сўз олган туман раҳбари барча ёшлар ва уларга ҳамроҳлик қилган ота-оналари ҳамда мураббийларини қўшалоқ байрам-муборак Қурбон ҳайити ҳамда Ёшлар куни билан самимий қутлади. “Беш ташаббус олимпиадаси” ёшларни бирлаштиришда муҳим омил эканлигини яна бир бор таъкидлаган туман раҳбари мазкур тадбирлар ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, маданият ва санъатни ривожлантириш, ахборот технологиялар бўйича кўникмаларини намойиш этиш ҳамда спортни оммалаштиришга қаратилганлигини алоҳида қайд этди.
Жорий йилнинг биринчи мавсумида ҳам 5 та ёш тоифаси бўйича ташкилланган спорт мусобақалари, танлов ва фестивалларнинг маҳалла, сектор ва туман босқичларига 70 минг нафардан зиёд туман ёшлари қамраб олинди.
Мавсум давомида ёш ҳаваскор спортчилар спортнинг шашка, шахмат, енгил атлетика, стол тенниси, воркаут, стритбол, футбол, гимнастрада каби турлари, паралимпия ўйинлари ва “Ёшлар овози”, “Ёшлар рақс фестивали”, “Ёшлар кубоги” киберспорт мусобақаларида қизғин баҳслар олиб боришди.
Беш босқичли олимпиаданинг вилоят босқичи мусобақаларида ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказган иқтидорли ва зукко ёшларимиз салмоқли натижаларни қўлга киритишди.
Шодлик, Яккатут, Қайқуобод, Зиё Нурсух, Дўстлик, Деҳқонобод, Давлатботир, Пасткиқўриқ, Туркистон ва Наймансой каби маҳаллалар вакиллари эса спортнинг шашка, стол тенниси, стритбол ва енгил атлетика турлари ҳамда миллий рақс ва паралимпия спорт турлари бўйича Республика босқичи мусобақаларида фаол иштирок этдилар.
Бугунги тадбирда спортнинг ана шу 9 та тури бўйича мусобақалар ҳамда турли танловларнинг туман босқичида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган 320 нафардан зиёд ёшлар муносиб эътироф этилди.
Уларга ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тегишли даражадаги диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.